Ол Сауд режими Эронни айблаш учун таблиғотларини давом эттирмоқда
Саудия Арабистони мудофаа вазирлиги наттоғи, матбуот конференция жараёнида учувчисиз учоқлар бўлакларини намойиш этиб, Арабистоннинг нефт таъсисотларига уюштирилган сўнги ҳужумларда Эроннинг роли бўлган дея иддао қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арабистон мудофаа вазирлиги наттоғи Туркий Алмоликий бу конфрения жараёнида, Эрон учувчисиз учоқлар ёрдамида Арабистон нефт таъсисотларини нишонга олинган деб эълон этди.
Саудиялик масъул бу ҳужумда фойдаланилган ракета қва учувчисиз учоқлар Эронда ишлаб чиқарилган дея иддао қилди.
Душанба куни ҳам Арабистон ТИВ и чиқарган баёниясида, Арабистон нефт таъсисотларига қарши ҳужумлар Эронда ишлаб чиқарилган қуроллар ёрдамида амалга оширилган деган иддаоларни такрорлади.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Яман қуролли кучлари Арабистон ҳудудлари марказида ўтказган энг буюк амалиётларга тўхталиб, Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари ўн та учувчисиз учоқлари орқали Саудия Арабистонининг Бақиқ ва Харис нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарини нишонга олишганди.