Бағдоддаги АҚШ элчихонаси яқинидаги маҳал ракета билан нишонга олинди
сентябр 24, 2019 14:34 Asia/Tashkent
Ироқ хавфсизлик манбалари номаълум гуруҳ томонидан икки ракета орқали Бағдоддаги АҚШ элчихонаси яқинидаги маҳалга ҳужум қилинганини маълум этди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, АҚШ элчихонаси яқинида ракеталар тушгани ортидан Бағдоднинг яшил минтақасида хатар тревогаси эшитилди.
Ироқ хавфсизлик манбаларига кўра, бу ракета ҳужумларда ҳеч ким зарар кўрмаган.
Шунингдек Бағдод марказидаги портлашдан кейин атроф -теварагидаги биноларга зара етказилгани айтилади. Ўтган ҳафта душанба куни ҳам Ироқ пойтхатида портлаш юз берганди.
Бағдода юз бериб турадиган портлашлар ҳамда тинч аҳоли ва ё хавфсизлик кучларга қарши ҳужумларда ҳозиргача ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган.
Ёрлиқ