БМТ намояндаси Сурияда тинчлик ўрнатиш учун Эрон саъй- ҳаракатларини олқишлади
(last modified Tue, 01 Oct 2019 07:09:30 GMT )
октябр 01, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • БМТ намояндаси Сурияда тинчлик ўрнатиш учун Эрон саъй- ҳаракатларини олқишлади

Сурия ишларидаги БМТ намояндаси бу ташкилот хавфсизлик кенгаши йиғилишида Суриядаги тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун Эрон ислом жумҳуриятининг саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Соно ахборот  агентлигининг хабар қилишича, кеча Сурия ишларидаги БМТ намояндаси Гир Петерсон , Яқин Шарқ мавзусидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида  Эрон, Россия ва Туркия давлатларининг Сурияда тинчлик- барқарорликни ўрнатишдаги саъй ҳаракатларини олқишлаб, Сурия ҳокимияти ва яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Петерсон  ўз сўзларида,  Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмас ва сурияликлар бу мамлакат конституциясини тузишлари лозим дея изоҳлади.

Сурия ишларидаги БМТ вакили шунингдек, Сурия конституцияси  уни ижро этилиши билан бу мамлакат бўҳронига ечим топиш учун замин яратиладиган лойиҳани таклиф қилади деб қўшимча қилди.

Шанба куни БМТ Бош котиби Антонио Гуттераш ҳам  келаси ой Швецариянинг Женева шаҳрида Сурия конституциясини тузиш қўмитасининг илк йиғилишини ўтказилишини маълум этганди.

 

Ёрлиқ