Нетаняҳу: Эрон давлати Исроил учун буюк хавфсизлик муаммодир
Қуддусни ишғол этган режим бош вазири Эрон ислом жумҳуриятини бу режим учун катта бир хавфсизлик муаммо эканлигини айтди.
Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу режим кеннисетидаги қонун чиқарувчилар тўпламида Эроннинг тобора ортиб бораётган таҳдидларига қарши кураш олиб бориш учун миллиардлаб шекел /сионистик режим пули/ маблағга эҳтиёж борлигини қўшимча қилди.
Нетаняҳу ўз сўзларида Исроил ҳар ҳафта янада кучайиб бораётган буюк бир хавфсизлик муаммога дучор бўлган ва ушбу масала сўнгги ҳафталар ичида янада ошиб бормоқда деб изоҳлади.
Шу ҳолда ўтган ҳафта сионистик режим армияси жосуслик тармоғидаги ўрганишлар бўлинмаси раиси Дервер Шалум ҳам Эроннинг ҳарбий қудрат ва потенсиалини эътироф қилар экан, Тел-Авив режими Эрон қаршисидаги хавфли бир босқичга юзмаюз бўлган деб эълон этди.
Муқовимат кучлари ва улар бошчилигида Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим АҚШ, сионистик режими ва Саудия режимининг ҳатти-ҳаракатлари ва фитналари қаршисидаги асосий рол ўйнашмоқда.