октябр 07, 2019 14:40 Asia/Tashkent
  • Арабистон режими маҳбусларни қатл этишда рекорд қўйди

Арабистон режими жорий йилнинг 9 ой ичида 160 нафарни қатл этиши билан маҳбусларни қатл этишдаги рекордини янгилади.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра,  БМТнинг Амнистия ташкилоти ҳисоботига биноан, ўтган йили Арабистон режими томонидан 149 нафар бошини танасидан жудо қилиш орқали қатл этилганди.

 Сўнгги йиллар ичида, Арабистонда инсонларни қатл этиш анча кўпайган. Саудия Арабистон режими 2013 чи йилда 70 нафарни қатл этган бўлса жорий йилнинг фақат 9 ойи ичида  160 нафарни бошини танасидан жудо қилиш орқали қатл этган.

Шу ҳолда,  Арабистонда 39 нафарни ўлим жазоси таҳдид қилмоқда, ва улардан айримлари Али Анимрга ўхшаб вояга етмаган болалардир.

Инсон ҳуқуқлари бўйича ервопалик- судиялик ташкилти ҳам ўтган 5 йилга қараганда  жорий йилнинг 6 ойида    Арабистонда энг кўп  қатл этишлар қайдга олинганини  тасдиқлади.

Ўтган йилнинг 6 ойида 55 нафар қатл этилган бўлса жорий йилнинг биринчи яримида бу кўрсаткич икки баравврдан ошиб  122 нафарни ташкил этган.  

Ёрлиқ