Россия давлати Туркия ва Сурия ўртасида воситачилик қилишга тайёрдир
Россия ТИВ раҳбари, Москва давлатини Сурия ва Туркия давлатлари ўртасида воситачилик қилишга тайёр эканлигини маълум этди.
Интерфакс хабарига кўра, бугун Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Сочи шаҳрида Сурия ва Туркия намояндалари ўртасидаги алоқалар учун ҳеч қандай дастур мавжуд эмаслигини баён этар экан, Москва давлати Анқара ва Дамашқ ўртасидаги музокараларда воситачилик қилиши мумкин деб изоҳлади.
Лавров ўз сўзларида Дамашқ ва Сурия курдлари билвосита алоқаларни ўрнатиш заминасидаги Москва таклифига қизиқиш билдиришмоқда деб таъкидлади.
Шу ҳафта Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Сурия вазияти хусусида Россия президени Владимир Путин билан музокаралар қилиш мақсадида Сочи шаҳрига боради.