АҚШ давлати Сурияда ўз ҳарбийларини қолдиришни режалаштирмоқда
АҚШнинг Суриядаги босқинчилиги давомда, Пентагон Сурия ҳудудларида 600 нафар АҚШлик ҳарбийларини қолдиришни назарга тутганини эълон этди.
Кеча АҚШ армияси қўшма штаби раиси Марк Мейли , ABC телеканалига берган интервьюсида, Сурияда АҚШнинг 600 нафар ҳарбийлари қолади деб айтди.
АҚШ президенти Донаьлд Трамп жорий йилнинг 19 чи октябрь куни ИШИДни мағлуб этганини иддао қилиб, Сурядани АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш жараёнини бошланишини хабар қилганди.
АҚШ Марказий қўмондонлик марказининг собиқ раиси генерал Жозеф Фотел ҳам февраль ойининг 11 -чи кунида Пентагон -АҚШ Мудофаа вазирлиги Трамп дастурини ижро этиш доирасида келаси ҳафталарда Суриядаги пиёда кучларини чиқаради деб айтганди.
Сурия давлат масъуллари эса АҚШнинг бундай ҳатти-ҳаракатини Сурия ҳудударини ишғол этиш маъносида эканлигини таъкидлаб АҚШлик ҳарбийлар зудлик билан бу мамлакатни тарк этишини таъкидлашмоқда.
Россия масъуллари ҳам АҚШ Суриядаги нефт манбаларини талон -тарож этиш мақсадида бу мамлакат шимолида ҳарбийларини жойшлаштирган деб эълон этдилар.