ноябр 12, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Трампнинг Эрнга қарши стратегияси мағлуб бўлган

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Эрон ислом жумҳурияти барча босимлар ва санкциялар қаршисида метиндек тура олиб, Трампнинг Теҳронга қарши стратегиясини мағлуб этди деб айтди.

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ "Муқовимат шаҳидлари" куни муносабатида сўзлаган нутқида, Эрон давлатини санкцияларга тегишли муаммоларга ечим топиш қудратига эга бўлганини баён қилар экан, бугунги кунда Ғарбдаги барча экспертлар  Трампнинг Эронга қарши стратегиясини мағлуб бўлгани ва АҚШ давлати  Эрон томонидан телефон этилишини кутиб турганини ошкора тарзда эълон қилишмоқда, деб таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби ўз сўзларида  минтақадаги муқовимат ҳаракатларининг негизи  уруш вазияти эҳтимолидан чиққани ва янада кучлироқ бўлганини баён этиб, яъне Эрон бугунги кунда янада обру- эътиборли, куч қудратли бир мамлакатга айланган ва минтақада муҳим ўринга ҳам эга деб изоҳлади.

Бугунги кунда муқовимат ҳаракати минтақада фаол қатнашмоқда, катта аҳамият ва қудратининг авжидадир, Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати Бош котиби Абдулмалик Ал-Ҳувсийнинг сўзлари ҳам бунинг далилдир  зеро у сионистик режимини Яманга қарши ҳар қандай ҳужумлари тўғрисида огоҳлантирди. Дарвоқе сионистик режим Яманга қарши ҳужумини бошлаганида  муқовимат кучларига янги бир қудрат яъне Ансоруллоҳ ҳам қўшилади деб эълон этди Сайид Ҳасан Насруллоҳ.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Ливанда юз берган сўнгги ҳодисаларга тўхталиб, АҚШ  Ливанда тинчлик ва осойишталикни  мустаҳкамланишига зиддир  ва ҳардоим Ливаннинг иқтисодий ҳаракатини бош берк кўчага киритишга уриниб келмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ