Нетаняҳу Эронга қарши иддаоларини яна такрорлади
Бугун сионистик режим бош вазири Эрон давлатини Ироқ ва Яман мамлакатларини бу режимга қарши ракета ҳужумларини амалга ошириш маҳаллага айлантиришга саъй ҳаракат қилишда айблаб, Исроил Эронга қарши курашни давом эттиради деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бинямин Нетаняҳу ишғол этилган Фаластин шимолида сўзлаган нутқида, Эрон давлати Ироқ ва Ямандан ишғол этилган сарзаминларга қарши ракета ҳужумларини амалга ошириш пайидадир деб иддао қилди.
Нетаняу шунингдек, Эронни Сурияда ўз ҳарбийларни жойлаштиришда ва бу мамлакатга қурол -яроқ етказиб беришда айблаб, сионистик режим минтақада Эрон иштироки ва таъсирини ортиб боришини олдин олишга ҳаракат ққилади деб изоҳлади.
Нетаняҳу олдинроқ ҳам Эрон ислом жумҳуриятини Сурияга қурол юбориш ва бу мамлакатда қурол ишлаб чиқаришда айблаганди.
Сионистик режим бош вазирининг иддаолари шу ҳолдадирки, Москва ва Дамашқ масъуллари бир неча маротаба Эрон Сурия давлатининг даъвати билан бу мамлакатга ҳарбий маслаҳатлар ва ёрдамлар бермоқда деб эълон этганлар.
Эслатиб ўтамиз, 2011 чи йилда АҚШ, Арабистон ва уларнинг иттифоқчиларини минтақа мувозанатини сионистик режим манфаатига ўзгартириш учун террорчи гуруҳларни ташкил этиб урушни йўлга қўйишлари билан бошланди.