Ироқ парламенти Бош вазирнинг истеъфо аризасини қабул қилди
(last modified Sun, 01 Dec 2019 12:43:44 GMT )
декабр 01, 2019 17:43 Asia/Tashkent
  • Ироқ парламенти Бош вазирнинг истеъфо аризасини қабул қилди

Ироқ парламенти бугунги йиғилишида мамлакат Бош вазири Одил Абдулмаҳдийнинг истеъфо аризасини қабул қилганини маълум этди.

Ироқ парламенти  мамлакат конституциясининг 75 моддасига таяниб, Абдулмаҳдийнинг истеъфо аризасини қабул қилар экан,  Ироқ презиентини  кабинет ташкил қилиш учун  янги шахсни вазифадор этишини сўради.

Ироқ парламенти томонидан Бош вазир истеъфо аризасини қабул этилиши билан  Садом режимини ағдарилишидан кейин Абдулмаҳдий энг қисқа муддат давомида бу мамлакат бош вазирлик лавозимида ишлаган.

Бундан кейин  кабинет ташкил қилинишига қадар,  Абдулмаҳдий давлати  ишларни бажариш давлатига айланиб, келаси бир ой давомида ҳам фаолиятини давом эттира олади. Бундан кейин  Ироқ конституцияснинг 81 моддаси асосида  президент томонидан муносиб  шахс таништирилмаганида унинг ўзи вақтинчалик бош вазирлик лавозимида ишлаши мумкин.

 

Ёрлиқ