Эрдуған Туркиядаги АҚШ авиабазалари фаолиятини тўхтатиш билан таҳдид қилди
Туркия президенти АҚШни Инжирлик ва Куражикдаги авиабазаларини ёпиш билан таҳдид қилди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған АҚШ конгрессида усмонийлар давлати томондан арманларни оммавий қирғин этилганини расман тан олишга қаратилган резолюциясига аксиламал кўрсатиб, Анқара давлатини Туркиядаги Инжирлик ва Куражик минтақсида жойлашган АҚШ авиазбазалари фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини маълум этди.
Туркия президенти Европа ва Американинг қоратанлилар ва қизилтанлиларни оммавий қирғин этганига тўхталиб, бу резолюцияни сиёсий мотивга эга бўлгани, ҳамда АҚШ сиёсий атмосферани икки қутбли бўлишининг нишонасидир деб қўшимча қилди.
Пайшанба куни АҚШ сенати мажлиси 1915-чи йилда усмонийлар даврасида арманларни "оммавий қирғин" этилгании расман тан олди.
Туркия эса арманлар нуқтаи назаридан 1 ярим миллион арманликларни ҳалок бўлишига сабаб бўлган, 1915 чи йилдаги воқеада арманлар оммавий қирғин этилмаганини таъкидлаб келмоқда.