Сурияга қарши АҚШ ҳужумлари олдиндан программалаштирилган эди
(last modified Sun, 18 Sep 2016 13:18:34 GMT )
сентябр 18, 2016 18:18 Asia/Tashkent
  • Сурия парламенти вакили, Сурия армияси позициялари
    Сурия парламенти вакили, Сурия армияси позициялари

Сурия парламенти вакили, Сурия армияси позицияларига қарши ҳужумда АҚШ хатти ҳаракатларини олдиндан программалаштирилганлиги ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи билан мувофиқлаштирилган ҳолда уюштирлганлигини эълон қилди.

Бугун Сурия парламентидаги Дейруззувр шаҳри вакили Салтом Аддандал Тасним ахборот агентлигига берган интервюсида,  Сурия армияси позицияларига қарши ҳужум қилишда хатоликка йўл қўйдик деган АҚШнинг иддаолари ёлғончиликдан ўзга нарса эмас деб айтди.

Аддандал шунингдек, АҚШ олдиндан программалаштирилган ҳолда ҳужум уюштиргани аниқланган. Зеро АҚШ ҳаво ҳужумлари ортидан ИШИД террорчилик гуруҳи ҳам Дейруззуврнинг яшаш минтақаларини ракета ва миномёт билан нишонга олишди деб аниқлик киритди.

Сурия парламенти вакили Дейруззуврга қарши АҚШ ҳужумларидан мақсади,  АҚШ ва Россия ўртасидаги оташкесим келишувини бузишга қаратилганди.

Аммо Сурия армияси илгаригидек террорчилик гуруҳларга қарши кураш ва амалиётларини қатъийлик билан давом эттирмоқда.