Минглаб ироқликлар Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдида митинг ўтказишди
Бугун минглаб ироқлик эътирозчилар Алҳашд-уш-шаъбий шаҳидларининг жаноза маросмидан кейин Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдида тўпланишиб, Вашингтон армиясини муқовимат кучлари базасига берган авиазарбаларини кескин қораладилар.
Ғазабга келган ироқликлар Бағдоддаги АҚШ элчихонаси биноси дарвозаларидан бирига ўт қўйиши ва элчихона деворига чиқиши билан, Алҳашд-уш-шаъбий байроғини баланд кўтариб, " АҚШга ўлим " шиорини эълон этдилар.
Митингда Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раиси ўринбосари, Абумаҳдий Ал-муҳандис, Асоиб Аҳлулақ раҳбари Қайс Ал-Хазъали ва Садр ҳаракати раҳбари Муқтадо Садр ўринбосари Абудуъо Ал-Исавий ҳам иштирок этдилар.
Хабарга асосан Ироқ халқининг митингидан кейин Бағдоддаги АҚШ элчиси ҳамда элчихонанинг барча ишчилари билан бирга номаълум томон қочиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ армияси учувчичиз учоқлари Сурия билан Ироқ чегарасидаги Алқоим шаҳрида жойлашган Ироқ кўнгилли кучлари -Ал-Ҳашд-уш-шаъбийнинг 45 ва 46 чи бригадалари позицияларини бомбардимон этди. Бу тажовуз натижасида Ҳашд-уш-шаъбий кучларидан 25 нафари шаҳид бўлиб, 51 нафари жароҳат олди.
Сўнгги хабарларга кўра, АҚШ элчихонаси қуриқчилари томонидани эътирозчиларни ўққа тутилганида улардан 10 нафари жароҳат олган.