Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдидаги эътирозчиларга қарши ёш оқизувчи газдан фойдаланилди
Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдида эътирозли намойишлар ташкил этган ироқликларга қарши ёш оқизувчи газдан фойдаланганида, бир гуруҳ эътирозчилар жароҳат олишди.
АҚШ армиясининг Ҳашд-уш-шаъбий базасига уюштирган ҳужумидан кейин, кечадан бошлаб Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдида митинглар ўтказишни бошлаган Ироқнинг юзлаб нафар фуқаролари қаттиқ хавфсизлик чоралар билан бир пайтда, кетмакет иккинчи кун учун митингларларни давом эттиришмоқда.
Ироқнинг расмий ахборот агентлиги Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдидаги эъирозларни янада кенгайиб боришига ишора қилиб, ёш оқизуви газлардан фойдалангани туфайли эътирозчилардан бир гуруҳи жароҳат олди деб таъкидлади.
Кеча Ҳашд-уш-шаъбий, матбуот идораси тарқатган баёниясида, жароҳат олганлар сонини 62 нафар эканлиги ва улар АҚШ элчихоначи қуриқчилар гвардиясининг ёш оқизувчи газлардан фойдаланганида мажруҳ бўлганини маълум этдилар.
Эътирозчилар Бағдоддаги АҚШ элчихонаси фаолиятларни тўхтатилиши ва АҚШ армиясини мамлакатдан чиқариб юборилишини талаб этишди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ учувчисиз учоқларининг Ироқдаги Ҳашд-уш-шаъбий гуруҳи базасига берган авиазарбалари Ироқ халқини хашм -ғазабига сабаб бўлган.