Ҳизбуллоҳ Бош котиби: шаҳид Сулаймоний муқовиматнинг энг асосий байроғбардори эди
Ливан ҳизбулоҳи Бош котиби Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони шаҳид Қосим Сулаймонийни муқовимат ҳаракатининг асосий байроғбардори эканлигини таъкидлади.
Кеча Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шерикларини дафн маросимини ўтказилганининг биринчи ҳафтаси муносабатида сўзлаган нутқида, Ҳож Қосим Сулаймоний жиҳодий бир қўмондон эди. Ироқда ИШИД террорчи гуруҳи ғалаба қозонганида барча минтақага жиддий таҳдидлар вужудга келиши аниқ эди, эълон этди.
Сайид Ҳасан Насруллооҳ ўз сўзларида генерал шаҳид Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг муовини Абумаҳди Алмуҳандисларни ИШИД террорчи гуруҳини мағлубэтишда асосий рол ўйнаганига тўхталиб, Ироқ ва Сурия халқларидан ташқари бутун минтақа ҳам бу икки шаҳидни улуғлашиши лозим деб қўшимча қилди.
У АҚШ томонидан Қосим Сулаймонийни террор этилганини қоралаб, бу қайғули воқеа муносабати билан дунё давлатлари ва хвлқларига ҳамдардлик билдирар экан, муқовимат қуўмондонларини шаҳид бўлгани АҚШ террорчи армиясини минтақадан чиқишига олиб келиши керак деб изоҳлади.
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Эрон Ислом Инқилоб соқчиоар корпусини қасос олиш амалиётларида Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасига берган ракета зарбаларини олқишлаб, бу амалиётдан кейин дунёдаги АҚШ гегемонияси нобуд бўлди деб аниқлик киритди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек, Қосим Сулаймоинй ва унинг шерикларини шаҳид этан АҚШ давлати ва бошқа қотиллар оғир товон тўлашади, вақт ўтиши албатта буни кўрсатади ва янги тарих бошланишига шоҳид бўламиз деб баён этди.