сентябр 19, 2016 18:24 Asia/Tashkent
  • Икки нафар фаластинлик ўсмир Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида  шаҳид бўлди

Икки нафар фаластинлик ўсмир Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Исроилликлар томонидан отиб ташланиши ортидан шаҳид бўлди

Икки нафар фаластинлик ўсмир Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Исроилликлар томонидан отиб ташланиши ортидан шаҳид бўлди. Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, икки нафар фаластинлик ёшлар совуқ қурол билан Иброҳимий ҳарамига яқин бўлган жойда Сионистларга қарши амалиётни ижро этаётган пайтларида ишғолгар Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ташланади ва оқибатда шаҳид бўлади. Бугун эрталаб ҳам бир фаластинлик ўсмир ишғол этилган Қуддусдаги интифоза ҳаракатларида икки нафар сионист ҳарбийларга жароҳат етказганидан кейин ҳарбийлар томонидан ўққа тутилади ва шаҳид бўлади. Ушбу иккала фаластикликнинг шаҳид бўлиши билан Қуддус интифозаси шаҳидларининг сони 2015 йил октябр ойидан ҳозирга қадар 247 нафарга етди. Сионистик режимнинг тажовузкорлиги ва жиноятлари ортидан Қуддус интифоза ҳаракатлари бошланган эди. 

Ёрлиқ