Россия: Суриядаги оқкаскалилар кимиёвий ҳужумларни саҳналаштиришга тайёргарлик кўришмоқда
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли Сурияда тўқнашаётган томонларни ярашув ишлари бўйича маркази раиси Суриядаги террорчи гуруҳлар оқкаскалилар билан ҳамкорликда бу мамлакатда кимиёвий ҳужумларни саҳналаштириш пайида бўлгани ҳақида хабар қилди.
РИА Новости хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлигига тегишли Сурияда тўқнашаётган томонлар ўртасида ярашув ишларидаги марказ раиси генерал Юрий Борников бугунги суҳбатида маҳаллий яшовчилар ва қўлга олинган террорчилардан олинган маълумотларга биноан, оқкаскалилардан бири гуруҳи террорчилар ҳимояти остида Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида фаолият қилишмоқда деб айтди.
Россиянинг бу масъулига кўра, террорчилар хлор гази билан тўлдирилган катта идишларга эга ўлиб, ушбу моддалардан ўзлари фойдаланиб, Сурия давлатини маҳаллий яшовчиларга қарши кимиёвий ҳужумда айбалашни мақсад қилган.
Борников ўз сўзларида кимиёвий моддалар Ҳалаб вилояти Соликин минтақаси ва Жабалуззовиядаги тоғли минтақа ҳамда Ҳалаб вилоятида ташлаб кетилган ҳарбий базаларда сақланмоқда деб қўшимча қилди.