Нетаняҳу яна бир бор Фаластин муқовимат гуруҳларига ҳужум билан таҳдид қилди
(last modified Sun, 09 Feb 2020 12:19:12 GMT )
феврал 09, 2020 17:19 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу яна бир бор  Фаластин муқовимат гуруҳларига  ҳужум билан таҳдид қилди

Сионистик режим бош вазири Ғазо бўлгасидаги муқовимат кучларига қарши урушни бошлаш билан таҳдид қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу, бу режим кабинетида ўтказган йиғилишида  барча масалаларни ОАВга шаҳрлаб беришини баён қилар экан, Исроил Ғазога қарши ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўрмоқда деб айтди.

Нетаняҳу шунингдек, АҚШ давлати  "Аср муомаласи" лойиҳаси Исроилни Фаластин сарзаминларига ҳукумат қилишини расман тан олган деб иддао қилди.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини эълон этилиши ортидан Фаластин муқовимат кучлари ишғол этилган Фаластин сарзаминларида амалиётларини кучайтиришган.

28 январь куни, АҚШ президенти  Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимоти маросимида қатнашди.

АҚШнинг ушбу қарори Халқаро миқёсида кенг қамровли норозиликларни келтириб чиқарган.