феврал 11, 2020 13:38 Asia/Tashkent
  • Туркия армияси томонидан Сурия армияси базалари нишонга олинди

Туркия Мудофаа вазирлиги Анқара давлат армияси томонидан Идлиб вилоятидаги Сурия армиясининг 115 позициялари нишонга олинганини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Туркия Мудофаа вазирлиги шунингдек,  бу ҳужумда 100 дан ортиқ суриялик ҳарбийлар ўлдирилди деб иддао қилди.

Бундан олдин Туркия мудофаа вазири Hulusi Akar  яқинда " Ҳуррият" газетасига берган интервьюсида,  Туркия армиясининг  Дамашқ армияси амалиётлари  тўғрисидаги огоҳлантиришлари инобатга олинмаганида,  Анқара давлати  Дамашққа қарши  ҳарбий вариантларини ижро этишга бошлайди деб айтганди.

Ўтган ҳафта Сурия армиясининг Идлиб вилоятидаги Туркия ҳарибй позицияларга берган зарбаларида бир нечта туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлиб бир гуруҳи жароҳат олганди.

Аммо Сурия қуролли кучлари ва армияси Бош штаби тарқатган баёниясида,   Дамашқ армиясини Идлиб вилоятидаги террорчи гуруҳларга қарши амалиётлари давомида  бу минтақа ва Аллепо вилоятининг 600 километр квадрат масоҳати террорчилардан тозаланди деб эълон қилди.

Ёрлиқ