Суриянинг Идлиб минтақасида яна икки туркиялик аскар ўлдирилди
Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия армиясининг икки нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Туркия Мудофаа вазирлиги Анқара армиясининг ушбу икки ҳарбийси Сурия шимоли ғарбидаги Идлиб вилоятига берилган авиазарбалари натижасида ҳалок бўлганини эълон этди.
Туркия Мудофаа вазирлиги бу ҳужум тафсилотларига ишора этмаган.
Шу ҳолда кеча ахборот манбалари Суриянинг Идлиб минтақасида 8 нафар туркиялик ҳарбийларни жароҳат олганини хабар қилди.
Туркиянинг ушбу 8 ҳарбийси эса Сурия давлат армияси артиллерия ҳужумида жароҳатланган.
Туркия армияси артиллерияси ҳам Идлиб вилояти атрофида Сурия армияси ҳарбийлари позициясини нишонга олган.
Сўнгги кунларда ахборот манбалари Сурия армияси билан тўқнашувларда Туркия армиясининг 13 ҳарбийсини ҳалок бўлганини хабар қилишди.
Сурия давлати икки ой олдин Идлиб вилоятини террорчилардан тозалаш амалиётларини бошлаган аммо бу амалиётларга қарши чиққан Туркия терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Сурия ҳудудларидан бир қисмини ишғол этди.