Сурия армияси Туркиянинг 4-та учувчисиз учоғини уриб туширди
Кеча Суриянинг ҳаво ҳужумларига зид системаси мамлакат шимолидаги Идлиб вилоят осмонида Туркия армиясига тегишли 4 учувчисиз учоқни уриб туширишга муваффақ бўлди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия ахборот агентлиги бу мамлакатни ҳаво ҳужумларига зид системаси Ҳамоҳ минтақаси осмонида тажовузкор учувчисиз учоқларни нишонга олган.
Идлиб вилоятида Сурия армияси ва Туркия ҳарбийлари айниқса Анқара ҳимояти остидаги террорчилар орасида кескинликларни авж олиши билан бир вақтда кеча Сурия мудофаа вазирлиги ҳам Идлиб осмонини учиш манъ этилган минтақа сифатида эканлигини эълон қилди.
Сурия давлати икки ой олдин Идлиб вилоятини террорчилардан тозалаш амалиётларини бошлаган аммо бу амалиётларга қарши чиққан Туркия терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Сурия ҳудудларидан бир қисмини ишғол этди.
Туркия давлати террорчи гуруҳларнинг ҳомийларидандир.