Эрдуған Сурия халқига яна таҳдид қилди
(last modified Tue, 03 Mar 2020 06:50:08 GMT )
март 03, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Сурия халқига яна  таҳдид қилди

Туркия президенти яна бир бор Сурия халқига ҳарбий ҳужумлар билан таҳдид қилди.

Эрон телерадиокомпанясининг хабар қилишича,  кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  Суриянинг Идлиб минтақасида ўнлаб туркиялик ҳарбийларни ўлдирилганига ишора этиб,  Сурия ҳарбийлари Идлибдан орқага чекинмаганида  Туркиянинг қатъий ҳужумларига дуч келишади деб айтди.

Туркия президенти ўз сўзларида  Туркия армияси Сурияни ишғол қилиш учун эмас, балки  терроризмига қарши курш учун бу мамлакатда ҳарбий иштирокини давом этттирмоқда деб иддао қилди.

Эрдуған ўз сўзларида  пайшанба куни Россия президенти билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида Москвага боришини маълум этиб,  Путин билан Суриядаги оташкесим борасида келиша олишига умид қилди.

Сурия давлати икки ой олдин Идлиб вилоятини террорчилардан тозалаш амалиётларини бошлаган, аммо бу амалиётларга қарши чиққан Туркия  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан  Сурия ҳудудларидан бир қисмини ишғол этди.

Туркия давлати террорчи гуруҳларнинг ҳомийларидандир.