Суриянинг Албукамол минтақасидаги Ҳашд-уш-шаъбий базасига авиазарбалар берди
Сурия манбалари АҚШга тегишли бўлгани тахмин қилинган қирувчи самолётлар томонидан Ироқ ва Сурия чегаралари яқинидаги Ҳашд-уш-шаъбий позицияларига авиазарбалар берганини хабар қилди.
Сурия давлат телевиденияси тарқатган хабарида АҚШ бошчилигидаги коалицияга тегишли бўлгани тахмин қилаётган ҳарбий самолётлар бугун Албукамол жануби- шарқидаги минтақаларни бомбардимон этдилар деб эълон этди.
Россия-алявм ахборот сайти бу ҳужумда АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаво кучларини айблади.
Алмаёдин телеканали ҳам Ироқ ғарбидаги Ал-Анбор вилояти осмонида АҚШ қирувчи самолётларининг патрул амалиётларини ўтказганини таъкидлаб, Айнуласад базаси осмонида ҳам вертолётлар парвозлари мушоҳада этилган, деб қўшимча қилди.
Бу эса шу ҳолдадирки, кеча Ироқ ОАВ-и Ироқ ОАВ-и Ироқдаги АҚШ террорчи ҳарбийлардан бир қисмининг қароргоҳи бўлган Ат-Тожий ҳарбий базаси томон 10 ракета отилгани ҳақида хабар тарқатишди.
АҚШ давлат масъуллари бу ҳужумда АҚШнинг икки аскари ва бир нафар англиялик ҳарбийсини ҳалок бўлганини эълон этган.
Шунингдек 12 нафар ҳарбийлар жароҳат олган.