Туркияда коронавирус қурбонлари 44 нафарга етди
март 25, 2020 18:00 Asia/Tashkent
Туркия Соғлиқни сақлаш вазири кеча коронавирус қурбонлари сони 44 нафарга етганини эълон қилди.
Эрон Телерадиокомпаниظси тарқатган хабарга кӯра Туркия Соғлиқни сақлаш вазири кейинги 24 соат ичида 343 кишининг коронавирусга чалинганини эълон қилиб, мамлакатда бу вирусга чалинганларнинг умумий сонини 1872 нафар дея айтди.
Коронавирусга мубтало бӯлганлар сонининг ортиши сабабли мамлакатдаги барча илмий, маданий ва санъат соҳасига оид йиғилишлар кейинга қолдирилди.
Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдуғон ӯтган жума куни мамлакат аҳолисидан коронавирусни тезроқ енгиш учун уйда қолишларини сӯради.