Исроилда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда
(last modified Fri, 27 Mar 2020 11:51:16 GMT )
март 27, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Исроилда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда

Қатъий чоралар кӯрилииш ва Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида карантин эълон қилинишига қарамай сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кӯра бу ҳудудда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда.

Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун босиб олинган ҳудудларда коронавирусга чалинганлар сони 3035 нафарга етганини эълон қилди.

Бу вазирликнинг маълумотига кӯра босиб олинган ҳудуддаги 146074 нафар аҳоли уй карантинига жалб қилинган.

Шу ҳолда сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалхоналарда фақатгина 1437 та сунъий нафас бериш ускунаси мавжудлигини айтган.

Сионистик режимнинг Иш вазирлиги эса корнавирус авж олаётган бир шароитда ишсизлик 5 бараварга ошганлигини тан олган.

Ёрлиқ