Сурия билан Туркия чегараларида 41 минг нафар туркиялик ҳарбий кучлар жойлаштирилди
Туркиянинг Яни Шафақ газетаси, Сурия билан бу мамлакат чегарасида 41 минг нафар туркиялик ҳарбий кучларини жойлаштирилганлиги ҳақида хабар тарқатдидлар.
Туркиянинг Яни Шафақ газетасининг бугунги хабарига кўра, террорчилик гуруҳар хусусан ИШИД террористлари ишғолидан Албоб шаҳрини озод этиш деб иддао этиладиган амалиётларда қатнашиш учун Туркиянинг 41 минг нафар ҳарбийлари Сурия билан бу мамлакат чегараларида шай ҳолига келтирилди
Мазкур хабарга биноан, Туркиянинг артиллерия ва ракета системаси ҳам Сурия билан бу мамлакат чегараси секторида жойлаштирилган
Ҳозигача бу хабар тафсилотлари тарқатилмаган.
Айтиш керакки, август ойининг 24 чи сида Туркия армияси танкалари Фурот қалқони номли амалиётлар чорчубасида ва террористларга қарши кураш баҳонаси билан Суриянинг Ҳалаб вилояти Жарабулус минтақасига бостириб кирдилар.