Террористлар Суриянинг Ҳумс шаҳрини тарк этишмоқда
-
Ҳумс вилоят ҳокими Талол Албарозий
Террористларни Ҳумс шаҳрининг Алваъар маҳалласидан чиқариб юборишнинг янги амалиёти бошланди
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Сурия ғарбидаги Ҳумс шаҳридаги Алваъар маҳалласини террористлар ва қурол яроқлардан тозалашга асосланган Сурия давлати билан келишув доирасида, бугун бир гуруҳ террористлар бу минтақани тарк этдилар.
Террористларни бу минтақани буткул тарк этишганидан кейин давлат ташкилотлари ва муассасалари бу маҳалда фаолиятларини қайта бошлашишади.
Ҳумс вилоят ҳокими Талол Албарозий СОНО ахборот агентлигига берган интервюсида, ҳар қандай гуруҳ дахолатидан ташқари сурияликлар ўртасидаги музокара амалга оширилади ва барча минтақаларда тинчлик ва хавфсизлик қайта тиклангунича миллий ярашувни ҳимоя қилиш ва қочқинларни қайтариш тўғрисидаги давлат дастурлари доирасида хатти ҳаракатлар давом этади деб изоҳлади.