Саудийлик шаҳзодалар орасида коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда
Саудиялик манбалардан бири бу мамлакат шаҳзодалари орасида коронавирусга чалинганлар сонини тобора ортиб бораётганини таъкидлаб, уларни даволаш учун иккита меҳмонсой ажратилганини хабар қилди.
Ал-олам телеканалининг хабар қилишича, бундан олдин саудиялик шаҳзодаларини қўлга олингани фош этган " Алаҳд Алжадид" номли Твиттердаги аккаунт, кечанги хабарида ҳозиргача саудиялик шаҳзодаларнинг 150 нафарини коронавирусга мубтало бўлганини эълон этди.
Мазкур хабарга асосан, саудиялик шаҳзодалар учун мўлжалланган Жидда шаҳридаги ихтисослашган касалхона бундан кўпроқ касалларни қабул қилиш потенсиалига эга эмас, шу сабабдан шаҳзодаларни даволаш учун яна иккита меҳмонсарой ажратилган.
Бундан олдин Ол сауд режими хонадонининг 150 нафар аъзоларида коронавирус аниқлангани ва улардан айрими подшоликнинг олий даражадаги мансабдолари эканлиги айтилганди.
Сўнгги хабаларга асосан Саудия Арабистонда 7 мингдан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олган ва улардан 87 нафари вафот этган.