Араб Лигаси: Иброҳимий ҳарам ерларини мусодира этиш Исроилнинг содир этган жиноятидир
Араб Иттифоқи Ал-Халил шаҳридаги Иброҳимий ҳарамга таалуқли ерларни мусодара қилиш учун сионистик режимнинг қабул қилган қарорини маҳкум этиб, уни ушбу режимнинг содир этган жинояти деб билди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра Араб иттифоқи паншанба куни Иордан дарёсининг ғарбий қирғогининг жанубида жойлашган Ал-Халил шаўрининг Иброҳимий ҳаримида исломий вақфларга тегишли ерларни мусодара қилиш учун сионистик режимнинг қарорини халқаро қонунларга зид деб билиб, БМТ хавфсизлик кенгашидан сионистик режимнинг бундай қарорларига монеа яратишга чақирди.
Араб Иттифоқи тинчлик учун Исроил режимининг амалга ошираётган бундай сайъ-ҳаракатларининг хатари ҳақида огоҳлантириш бериш зимнида, Исроилнинг Фаластин ерларини қушиб олиш ва шаҳарчалар қуриш масаласида олиб бораётган сиёсати жиноятдир ва Тель-Авив халқаро суд маҳкамасида бундай қилмиши учун жавоб бериши керак деб, - қўшимча қилди.
Ал-Халил шаҳрининг қадимий қисмида жойлашган Иброҳимий ҳарамга тегишли ерлар ишғолгар сионистик режимнинг назорати остидадир ва бу режим 400-га яқин сионистлар яшайдиган шаҳарчалар, жумладан 500 ҳарбийни бу шаҳарчада жойлаштирган.
Сионистик режим кабинетининг суд маслаҳатчиси Овехай Мандалбалит чоршанба куни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғининг жанубида жойлашган ерларни тасарруф этиш ва сионистлар учун шаҳарчалар қуриш лойиҳаларини давом эттиришга розилик берди.