Исроилда коронавирус юқтириб олганлар сони кескин ошмоқда
Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирсга мубтало бўлган исроилликлар сонини ошиб бориши ҳақида хабар қилди.
Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабар қилишича, кеча сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, ҳозиргача Исроилда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 15 минг 58 нафарга етгани ва улардан 194 нафари вафот этиб 140 нафарини аҳволи оғир эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ишғол этилган Фаластин сарзаминларида минглаб нафари карантинга олинган ва сионистик режим армиясининг 130 нафар аъзолари ҳам коронавирсга чалинган.
Бошқа томондан Фаластин асирлари ва озодликка чиқарилган делегация раиси Маскубия номли сионистик режим қамоқхонасида фаластинлик 21 яшар Муҳаммад Можид Ҳасанни коронавиурс инфекциясини юқтириб олганини хабар қилинган.
Бундан олдин Фаластиннинг асирлар ва озодликка чиққанлар қўмитаси раиси Қадр Абубакр фаластинлик асирлар соғлигига эътиборсизлик кўрсатилмоқда деб эълон этди.
Айни ҳолда сионистик режим қамоқхоналарида 6 минг нафар фаластинлик қамоққа олинан ва улардан 700 нафари турли хасталикка чалинганлар.