Мўсавий: Аср муомаласи шармандалик лойиҳасини ижро этиш доирасида сионистик шаҳарчалар кенгайтирилмоқда
(last modified Sun, 26 Apr 2020 10:12:37 GMT )
апрел 26, 2020 15:12 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Аср муомаласи шармандалик лойиҳасини ижро этиш доирасида сионистик шаҳарчалар кенгайтирилмоқда

Эрон ТИВ наттоғи, сионистик режимни шаҳарчалар қуришни кенгайтиришдаги сўнгги ҳаракатлари ва бу режимни 1948 -чи йилда ишғол этилган сарзаминларга Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқининг айрим қисматларини қўшилишга уриниши, Халқаро қонунларни оёқ ости этиш ва Аср муомаласи шармандали лойиҳаси йўналишидадир дея айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи  ишғол этилган сарзаминларда сионистик режимнинг сўнги ҳатти - ҳаракатини қоралаши билан,  бундай ноқонуний ҳаракатлар  Халқаро қонунларни бузиш бўлиб, минтақада тинчлик ва хавфсизлик учун таҳдид ҳисобланади ҳамда БМТ ва бошқа Халқаро ҳамжамият сионистларнинг ушбу позициялари қаршисида ўз масъулиятига амал қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Мўсавий шунингдек Қуддусни ишғол  этган режимни  коронавиурсдан келиб чиққан вазиятдан суиистеъмол қилишига тўхталиб, энди мазлум фаластинликлар коронавирусга қарши кураш билан бир вақтда ишғолгарлик, муҳосара ва санкция ва зўравонликларга ҳам қарши кураш олиб боришлари тўғри келади деб изоҳлади.

Эрон ТИВ наттоғи  Фаластин сарзамини фаластинилкларга тегишли эканлигини таъкидлаб, сионистик режими ишғолгар ва босқинчи  режимдир ва Фаластин бўҳронини ҳал этишнинг ягона йўли ҳам  бу сарзамин аҳолиси орасида референдум ўтказиш ва Байтулмуқаддас пойтахтлиги билан мустақил Фаластин давлатини вужудга келтиришдир деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Бинямин Нетаняҳу ва Бени Гонтез  сионистик режимнинг коалицион кабинетини ташкил қилишдаги келишувида  келаси юинь ойида  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқларидан бир қисмини ишғол этилган сарзаминларга қўшилиш лойиҳасини ижро этишни эълон этдилар.

Ёрлиқ