Сурия армияси сионистик режимнинг ракета зарбаларини қайтарди
(last modified Mon, 27 Apr 2020 07:04:07 GMT )
апрел 27, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси сионистик режимнинг ракета зарбаларини қайтарди

Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид системаси сионистик режим томонидан Дамашқ томон отилган ракеталарини нобуд этишга муваффақ бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид қалқони  сионистик режим томонидан отилган ракеталарни Дамашқ осмонида йўқ қилди.

Сурия давлат телевидениясига кўра,  бу ракеталар Ливан осмонидан сионистик режим ҳарбий самолётлари томонидан отилганди.

Сионистик режим ҳардоим  террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватлаш мақсадида  Суриянинг инфратузилмалари ва базаларини нишонга олади.

Бугун сионистик режимнинг авиазарбаларида шунингдек  Сурияда 3 нафар тинч аҳоли шаҳид бўлиб яна 4 киши жароҳатланган

2011 чи йили Арабистон, АҚШ ва сионистик  режим ҳимояти остидаги террорчиларнинг кенг- қамровли ҳужумлари билан Сурия  бўҳрони бошланди.

Улар минтақа мувозанатини сионистик режим фойдасига ўзгартиришга урингандилар.

Ёрлиқ