Нетаняҳу Қуддусни яҳудийлашириш лойиҳасини ижро этишга дастур берди
Сионистик режим бош вазири Қуддусни яҳудийлаштириш лойиҳасини ижро этиш мақсадида 200 миллион шекел / сионистик режим пули/ сарфлашиш қарорига келган.
Фаластиннинг Сафо ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бинямин Нетаняҳу яҳудийлар орасида Қуддус мавқеиятини мустаҳкамлаш мақсадида 200 миллион шекел ажратмоқи бўлган.
Хабарга биноан Нетаняҳу бу масала ҳатто коронавиурс вазиятида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани ва Қуддус ҳардоим Исроил режимининг муҳим мавзулари бўлиб қолишини иддао қилди.
Шу ҳолда Нетаняҳу Иордания дарёсининг айрим минтақаларини ишғол этилган сарзаминларга қўшиш лойиҳасини июнь ойининг аввалидан ижро этилишини маълум этган.
Кеча Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос сионистик режимнинг ушбу қарорига кўрсатган аксиламалида, АҚШ ва сионистик режими билан алоқларини тўхтатишини эълон қилди.
Ўтган пайшанба куни сионистик режим манбалари Фаластин мухторияти бу режим билан хавфсизлик мувофиқлаштиришини расман бекор этмоқчи бўлгани тўғрисида хабар қилганини эълон этишганди.