Францияда Абу Даби валиаҳдига қарши суд тергови бошланди
(last modified Sat, 18 Jul 2020 09:20:50 GMT )
июл 18, 2020 14:20 Asia/Tashkent
  • Францияда Абу Даби валиаҳдига қарши суд тергови бошланди

Хабар манбалари жума куни Францияда Абу Даби валиаҳдига Яман урушида содир этган қийноқларга алоқадорлиги сабабли суд тергови бошланганини маълум қилди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Францияда бир судя Яман урушида қийноққа солиш жиноий ишида Абу Даби валиаҳди Муўаммад Бин Зайд Ол-Наҳён алоқадорлиги сабабли суд терговни бошлаган.

Аввалроқ Франциядаги  "эркинлик ва инсон ҳуқуқларини муҳофазат этиш учун халқаро коалиция" номли  инсон ҳуқуқлари гуруҳи Яманда ғайриинсоний муносабат ва қийноққа солгани сабабли судга берган эди.

Судда иддао қилинишича Саудия Арабистонининг инсон ҳуқуқлари фаъоллари Саудия Арабистони коалициясини қийноқларга уруш қузғатишда, аёллар ва болаларни ўлдиришда, ҳамда Яманга қарши санкцияларни қўллаганликда  БАА қуролли кучлари қомондони ўринбосари бўлиб ишлаган Абу Даби валиаҳди Муҳаммад Бин Зайд масъулдир. 

Саудия Арабистони Америка БАА ва бошқа бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бериманга ҳарбий ҳужум қилиб бу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаводан қамалини бошлади.

Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг Яманда уруш бошлаши натижасида шу пайтгача минглаб яманликларнинг ҳаётига зомин бўлди. Саудия Арабистоннининг ҳарбий тажовузи, шунингдек қашоқ Яманни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа дастлабки ҳаёт эҳтиёжларига керакли нарсалардан маҳрум этган.