БМТ ҳисоботчиси : Ғазо бўлгасини қамал қилиш фаластинликларга қарши оммавий жазо саналади
(last modified Sat, 18 Jul 2020 12:58:44 GMT )
июл 18, 2020 17:58 Asia/Tashkent
  • БМТ ҳисоботчиси : Ғазо бўлгасини қамал қилиш фаластинликларга қарши оммавий жазо саналади

БМТ инсон ҳуқуқлари эксперти ва маърўзачиси сионистик режим томонидан Ғазо секторини қуршовга олиш Фаластин халқига қарши оммавий жазо саналади,-деб айтди.

Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Майкл Линк жума куни нашр этилган бир баёнияда, Исроил режими фаластинликлар жамияти устидан ҳукмронлик қилиш учун Исроил режимининг стратегияси ҳар қандай қонун системасидаги моддалар ва Фаластин халқининг инсон ҳуқуқларини помол этишдан иборатдир,-деб эълон қилди. 

Линк Исроил режимидан ҳар куни миллиолаб одамларга зарар етказаётган ва янада душманликларнинг кескинликларига сабаб бўладиган Фаластин халқига қарши оммавий жахони тўхтатишни сўради. 

БМТ инсон ҳуқуқлари эксперти ва ҳисоботчиси шунингдек, фаластинликларнинг уй-жоларини бузишда Тель-Авивнинг сиёсатини танқид қилиб, Исроил режими 1967 йилдан бошлаб фаластинлик оилаларни жазо бериш учун 2 мингта фаластинлик манзиллаини бузиб ташлади,-деб айтди.

Линк Исроил режими томонидан фаластинликларнинг манзилларини вайрон қилиш фақат қассос олиш ва нафратланиш фазосини ижод этади,-деб огоҳлантирди. 

Линк турли уруг қурол-яроқлари билан 22  кунлик уруш каби фаластинликларга қарши уюштирилган ҳужумларда даҳшатли тарзда қатл этиш ва ноҳарбийларга ҳужум қилиш ҳар бир одамни ваҳшатга келтирадиган даҳшатли саҳна эди,-деб қўшимча қилди. 

Ғазо сектори 2006 йилдан бери Исроил режими томонидан ер,денгиз ва ҳаводан қамалга олинган.