Сайид Ҳасан Насруллоҳ; сионистик режим минтақанинг энг муҳим таҳдидидир
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби пайшанба куни муҳаррам ойи бошланиши муносабати билан сўзлаган нутқида, сионистик режимни Ғарбий Осиё минтақасининг энг муҳим таҳдиди деб билди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз нутқида, Ливан халқи ва мусулмонларни сионистик сохта ва қалбаки режимнинг шаклланишининг тарихини аниқ ўциб чиқишга даъват этди ва Фаластин тарихини ва Фаластин сарзаминига тажовуз қилган босқинчилар тарихини билиш сионистик душманларга қарши курашиш учун зарурдир,-деб айтди.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Исроил ва Америка ўртасида моҳият жиҳатидан фарқ қуйиш мумкин эмаслигини баён этиш зимнида, бугун Америка дунё халқлари энг муҳим муаммоси ва халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг энг асосий таҳдидига айланган,-деб қўшимча қилди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ Америка давлатини ирқпараст ва ваҳший режим деб тавсиф этиб, Америка давлати ирқий камситиш ва зулм асосида ташкил этиган, деб таъкидлади.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби, Британия давлатини ҳам сионистларнинг хизматкори деб атади ва шундай деди: "Лондон сионистларнинг мустамлакачилик мақсадларига эришишлари учун уларнинг хизматкорига айланган".