Сайид Ҳасан Насруллоҳ душманлар қаршисида тура олишни давом эттиришни таъкидлади
(last modified Sun, 30 Aug 2020 06:38:42 GMT )
август 30, 2020 11:38 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ душманлар қаршисида тура олишни давом эттиришни  таъкидлади

Ливандаги Ҳизбулоҳ ҳаракати Бош котиби душманлар қаршисида тура олиш зарурлигини таъкидлаб, муқовимат кучлари ҳарбий, сиёсий ва хавфсизлик жиҳатдан душманларни қаттиқ мағлуб этган деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, шанба куни Ошуро муносабати билан қилган чиқишида Сайид Ҳасан Насруллоҳ  муқовимат кучларига қарши тарғиботларни авж олганига ишора қилиб, муқовимат гуруҳларига қарши бундай салбий тарғиботларнинг мисли кўрилмаанлигини эслатиб ўтди.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби шунингдек, муқовима кучларига қарши нашр этилаётган мақолалардан аксариятини пул эвазида ёзилаётганига тўхталиб, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ва боқшабир қатор давлатлар элчихоналари ҳозиргача Ҳизбуллоҳга қааши ўнлаб миллион доллар тўлашган деб изоҳлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби шунингдек, муқовимат кучларига қарши душманона тарғиботларга қарши кураш олиб бориш йўлларидан бирини  гумроҳ этувчи ва ёлғон хабарлар тарқатувчи томонларнинг ахборот марказлари ва трибуналарини бойкот қилиш эканлиги таъкидлаб  янгиликларни  синчковлик билан танлаш зарур деб маълум этди.