Сионистик режимнинг бомбардимончи самолётлари Сурия жанубидаги минтақаларни бомбардимон қилди
Сионистик режимнинг бомбардимончи самолётлари Сурия жанубидаги минтақаларни яна бир бор бомбардимон қилди
Сионистик режимнинг бомбардимончи самолётлари Суриядаги фаол террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиб Сурия жанубидаги минтақаларни яна бир бор бомбардимон қилди. Ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Исроил қирувчи самолётлари бугун чоршанба куни Суриянинг Жавлон тепаликларидаги Қанитра минтақасининг ҳаво кенглигини бузиб такфирчи террорчилар билан курашаётган Сурия армиясини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум ортидан келиб чиққан эҳтимолий талафотлар хусусида батафсил маълумотлар тарқатилмаган. Сурияда бўҳрон бошланиши билан ва минтақанинг айрим давлатлари ҳамда ғарб мамлакатларининг ҳимоясидаги террорчи гуруҳларнинг Суриядаги турли минтақаларда нуфузи ортиши билан, Сионистик режим террорчиларга қарши курашаётган Сурия армияси ва Ливан Ҳизбуллоҳ позициясини кўп маротаба бомбардимон қилди. Ушбу ҳужумлар ортидан ҳозирга қадар бир қанча Сурия ва Ҳизбуллоҳ кучлари жумладан Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали масъуллари бўлмиш Мустафо Бадриддийн ва Самийр Қантор шаҳид бўлди. Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўтган йили ишғол этилган минтақаларда ярадор бўлган террорчиларни махсус даволаш марказига ташриф буюрганидан кейин, Дамашқ давлатининг мухолифатдаги қуролли гуруҳини ҳимоя қилишини эътироф этган эди.