Наваф Ал-Аҳмад Аж-Жобир ас-Сабоҳ, Кувайтнинг янги амири бўлди
Кувайт амири вафотидан кейин, мамлакат ҳукумати Наваф-Ал Аҳмад аж-Жобир Ас-Собирни ворис этиб тайинлади.
Кеча Кувайт ҳукумати тарқатган баёнотида, олдин валиаҳд шаҳзода бўлган Наваф-Ал Аҳмад аж-Жобир Ас-Собирни мамлакатнинг янги амири этиб тайинланганини эълон қилди.
Кувайтнинг янги амири этиб тайинланган 84 ёшли Кувайтнинг валиаҳд шаҳзодаси Наваф-ал Аҳмад аж- Жобир ас- Сабоҳ 2006 йилдан буён Кувайт валиаҳди эди ва бу симматидан олдин ҳам турли лавозимлар жумладан ички ишлар, мудофаа ва ижтимоий ишлар вазирликлари ҳамда бош вазири ўринбосари лавозимларида фаолият қилган.
Эслатиб ўтамиз, Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад аж-Жобир Ас-Сабоҳ кеча 91 ёшида вафот этди.
Эрон ислом республикаси президенти ўз баёнотида Кувейт амири шайх Saboh al-Ahmad Jobir as-Sabohнинг вафоти муносабати билан бу мамлакта ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасидаги мурожаатида шайх Сабоҳ ал-Аҳмад аж-Жобир ас-Сабоҳнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирганди.