октябр 05, 2020 12:05 Asia/Tashkent
  • Либерман Исроилдаги фуқаролик урушни келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирди

Исроилнинг собиқ уруш вазири ҳозирги бош вазир Нетаняҳуни режимни шахсий манфаатлари учун қурбон қиланликда айблаб, Исроилдаги фуқаролар урушини келиб чиқиши тўғрисида огоҳлантирди.

Исроилнинг собиқ уруш вазири Авигдор  Либерман сионистик  режимнинг "Yediot Ahronot"  газетасига берган интерьвюсида яна бир бор Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳуни қаттиқ танқид қилди.

" Исроил бизнинг уйимиз" партияси раиси бўлган Либерман яна бир бор Нетаняҳу ўзининг сиёсий  манфаатлари ва ҳокимиятда қолиши учун ҳаракат қилаётганини ва у учун бошқа бирор нарса ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаганини айтди.

Либерман ўз сўзларида Нетаняҳу ўз мухолифларини  ишғол этилган сарзаминларда яшовчиларига душманликда айблаб келмоқда  ва ҳокимиятда қолиш учун  бор куч- қудратини ишга солмоқда деб қўшимча қилди.

Исроилнинг собиқ уруш вазири  суд жараёнидан қочаётган Нетаняҳунинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли  сионистик режимда фуқаролик урушни бошланишини истисно қилмади.

Либерман Нентаняҳуни биринчи марта танқид қилаётгани йўқ. У аввалроқ Нетаняҳу оқ ва кўк партияси билан коалицион кабинетининг келишувини бузишга интилмоқда ва охир-оқибат ҳар қандай баҳона билан қайта сайловлар ўтказишни назарга тутган деб эълон қилганди.

 

Ёрлиқ