октябр 25, 2020 14:48 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари яна бир фаластинликни шаҳид этдилар
    Сионистик режим жангарилари яна бир фаластинликни шаҳид этдилар

Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилда 18 ёшли фаластинлик йигит сиоинстик режим жангарилари томонидан ўққа тутилиб шаҳид этилди.

" Араб 48" сайтининг бугунги хабарига кўра, Омир Абдураҳим Санавбар номли 18 ёшли фаластинлик    Ноблус минтақаси яқинида сионистик жангарлари томонидан нишонга олинди ва  шаҳид бўлди.

Сионист жангарилар машинада бўлган фаластинлик йигитни ўққа уттиб ярадор қилишди ва бу ёш йигит  Рамаллоҳ касалхонасида ўтказилганидан сўнг,  жароҳатларнинг оғирлиги сабабли шаҳид бўлди.

Бошқа томондан сионистик режим жангарилари ишғол қилинган Қуддус ва Ал-Халилда фаластинилкларга ҳужум қилганидан кейин бир фаластинлик ёш йигит яраланган.

Қуддусдаги ишғолгар режим кучлари  сўнгги кунларда Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларига ҳужум қилиб, бир нечта фаластинликни ҳибсга олди.

Баҳрайн ва БААнинг сиоинстик режим билан муросага келиш келишувини имзолагани билан бир вақтада бу режим фаластинликларга қарши зўравонлик в жиноятчиликни кучайтирди.

 

Ёрлиқ