Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Ғарб давлатлари такфирий гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак
(last modified Sat, 31 Oct 2020 07:26:45 GMT )
октябр 31, 2020 12:26 Asia/Tashkent
  • Ғарб давлатлари такфирий гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак
    Ғарб давлатлари такфирий гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак

Ҳизбуллоҳ Бош котиби, такфирий гуруҳлар содир этаётган жиноятлар, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад/с.а.в/ ва ислом умматига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва Ғарб давлатлари такфирий гуруҳларни қўллаб- қувватлашни тўхтатиши зарурлигини таъкидлади.

Ал-маёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча Сайид Ҳасан Насруллоҳ, исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ нинг туғилган куни муносабати билан қилган нутқида, пайшанба куни Фанциянинг Ницца шаҳрида юз берган  ҳужумни қоралаб,  ислом, исломий гуруҳлар бундай ҳатти -ҳаракатлар ва бу каби жиноятларни доимо қоралайди ва бундай ҳужумларни рад этади деб изоҳлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек Ғарбда Ҳолокост ҳақида суҳбат қилганларни қамоққа олинишига тўхталиб,  Европа ва Францияда сўз эркинлиги мутлақ эмас, балки бу мавзулар хавфсизлик ва сиёсий масалалар билан боғлиқ дея айтди.

У шунингдек нега  антисемитизмга қарши сўз эркинлиги тўхтатилди деган саволни ўртага қўйиб, Ғарб давлатларини сўз эркинлиги тушунчасини қайта кўриб чиқишига умид билдирди.

Насруллоҳ ўз сўзлари давомида, Париж ҳкумати терроризмга таслим бўлмасдан, муаммоларни тубдан ҳал қилиши керак деб  қўшимча қилди.

У дунёдаги бирон бир мусулмон ўз пайғамбарига нисбатан ҳаракатларни қабул қилмаслигини баён этиб,  Ал-Азҳар шайхининг айтгани дек  пайғамбарлар ва авлиёларни ҳақорат қилиш дунё миқёсида жиноят сифатида қабул этилиши керак дея  изоҳлади.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.