Сионистик режим жангарилари ҳужумида 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sun, 01 Nov 2020 10:59:08 GMT )
ноябр 01, 2020 15:59 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида 3 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистлар ҳужумида 3 фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари ишғол этилган сарзаминларининг Ал-Халил минтақасида бир гуруҳ фаластинликларни ўққа тутганида 3 нафар фаластинлик ёшлар шаҳид бўлдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча сионистик режим жангарилари  Ноблусдаги Амжад Аливий исмли маҳбуснинг уйи ҳамда Ал-Халил шимолидаги Ал-уруб лагерига ҳужум қилишди.

Сионистик режим жангалари шунингдек  ишғол билан Қуддус шарқидаги Азийм минтақасига бостириб кириб минтақа аҳолиси орасида қўрқувни вужудга келтиришди.

Сўнгги ойларда Иордания дарёсининг ҳарбий соҳилининг 3 фойизини ишғол этилган сарзаминларга қўшилишга асосланган сионистик режим режаларига қарши фаластинликларнинг норозилик намоийшлари  бу минтақадан ишғол этилган сарзаминларгача кенгайиб борган  ва сионистик режими ҳам  фаластинликларга қарши куч ишлатишни янада кучайтирган.