Туркиядаги кучли зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди
-
Туркиядаги зилзила қурбонлари 79 кишига етди
Яқинда Туркиянинг Измир шаҳрида юз берган кучли зилзила оқибатида ҳозиргача 79 нафар қурбон бўлган.
Туркиянинг Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, вайроналар остидаги янги жасадларни топилиши билан Измирдаги зилзила қурбонлари сони 79 нафарга етди.
Туркиянинг табиий офатларни бошқариш марказининг хабарига кўра, зилзила натижасида шунингдек 962 киши ҳам жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни Туркиянинг Измир вилоятида Рихтер шкаласи бўйича 6,6 балли зилзила содир бўлди ва унинг эпицентри Измир вилоятининг Сафри Ҳисор тумани эди. Ушбу даҳшатли зилзила Юнонистон пойтахти Афина шаҳрида ҳам сезилди.
Шанба куни Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғанга йўллаган мурожаатида Измир шаҳрида содир бўлган зилзиланинг бу мамлакатдаги баъзи одамлар ҳаётига зомин бўлгани ва айрим инсонларни жароҳатланганидан афсусланиш билдириб, қурбонлар аҳл оилалари, Туркия халқи ва ҳукуматига ҳамардлик билдириб, барча жароҳат олганларнинг тез орада соғайишини тилади.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, Эрон ислом республикаси ҳукуматининг Туркиядаги зилзиладан азият чеккан ва зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига ҳар қандай ёрдам хусусан тиббий ёрдам юборишга тайёрлигини билдириб, зарар кўрган ҳудудларга хавфсиз вазиятни қайта тикланишига умид қилди.