ноябр 15, 2020 12:05 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида молиявий инқирозлар бошланди
    Саудия Арабистонида молиявий инқирозлар бошланди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси мамлакатдаги моилявий инқирозни эътироф этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудия Арабистони иқтисодий таназзулга юз тутмоқда деб эълон қилган бу режим валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.

Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси шунингдек, агар Ар-Риёд нефтдан ташқари даромадларни кўпайтира олмаса, давлат бюджетидаги иш ҳаққини 30 фоиздан кўпроқ қисқартиришга мажбур бўлади деб изоҳлади.

Бин Салмон сўзлари эса  Ол Сауд режими бошчилигидаги коалицияни Яманга қарши ҳужумларда катта харажатлар қилишни давом эттираётгани билан бир пайтда айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Саудия Арбистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Яманда урушларни келтириб чиқарилганидан бери 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлган, ўн минглаб нафари ярадор этилган ва миллионлаб  яманликлар ҳам ўз уйларини тарк этишган.

Ёрлиқ