Ол Сауд режими Маккада кран қулаши фожеасининг жиноятчиларини оқлади
Саудия Арабистони режими 2015 йилда Маккадаги Ал Ҳарам масжидида кран қулаши оқибатида 111 киши ҳалок бўлиб, 230 дан зиёд одам жароҳат олган ҳодисани фалокат сифатида баҳолаб бу ҳодиса жиноятчиларини оқлади.
Саудиянинг Аккод газетасининг бугунги хабарига кўра, Макка шаҳри жиноий суди 2015 йилда кран қулашида айбдор бўлган 13 киши жумладан Бин Ладен холдинг компаниясини оқлашга оид ҳукмини чиқарди.
Хабарга асосан, суд бу режининг атроф -муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти ва метеорология агентлигининг воқеа содир бўлган кун ва ундан бир кун олдин об-ҳаво шароити ноқулай бўлганлиги тўғрисидаги ҳисоботига асосланиб судланувчилар фойдасига ҳукм чиқарди.
Макка шаҳар суди шунингдек бу шаҳарда юз берган воқеани "самовий фалокат" сифатида баҳолаш мумкинлиги чунки уни олдини олишда ҳар қанча эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик имконсиз бўлмаса ҳам албатта қийин эканлиги даъво қилди.
Ушбу суд метеорология агетлигининг уша пайтда соатида 2015 километргача тезликда бўронлар бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабар берилганига таяниб, Бин Ладен компаниясини айбдор сифатида топмаганини даъво этди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Ҳаж маросимида Маккада краннинг қулаши оқибатида 11 нафар ҳодисаларда қурбон бўлиб кўплаб зиёратчилар ҳам жароҳат олган.
Саудия Арабистонидаги қурилиш соҳаси гиганти бўлган Бин Ладен номли компанияси 1931 йилда Ал-Қоида террорчилик гуруҳининг собиқ раиси Усома бин Ладеннинг отаси Муҳаммад бин Ладен томонидан ташкил этилган.