Ҳалабда Сурия армияси терористларга қарши амалиётлари жараёнида янги ғалабаларга эришди
(last modified Thu, 29 Sep 2016 14:23:50 GMT )
сентябр 29, 2016 19:23 Asia/Tashkent
  • Сурия давлат армияси Сурия шимолидаги Ҳалаб
    Сурия давлат армияси Сурия шимолидаги Ҳалаб

Сурия давлат армияси Сурия шимолидаги Ҳалаб вилоятида жойлашган Ҳандарот лагерини терористлардан озод этди.

Алолам телеканали хабарига кўра,  бугун Сурия давлат армияси  Ҳалабдаги Ҳандарот лагерида террористларга қарши амалиётлари жараёнида  бир гуруҳ террористларни йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Сурия армияси шунингдек, Ҳалабнинг Алфарофара маҳалласини террористлар ишғолидан озод этди.

 Алфарофара маҳалласини терористлардан озод этилиши билан ўтган 3 йил давомидаги Ҳалаб терористларнинг муқаддам чизиғига барҳам берилди.

Суриядан келган бошқа хабарлар эса  Ҳалаб шаҳрининг шарқий маҳаллалари инсоний нуқтаи назардан жуда қийин аҳволда эканлиги чунки  Жабҳатуннусра террористлари  Сурия армияси эълон этган ўтиш постларга фуқароларни  боришлари йўлига тўсқинлик қилишаётганлигидан сўзлашмоқда.