Суриянинг уруш майдонлари ва хавфсизлик тармоғидаги ўзгартиришлар
(last modified Fri, 30 Sep 2016 13:06:23 GMT )
сентябр 30, 2016 18:06 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси кучлари террористларга қарши
    Сурия армияси кучлари террористларга қарши

Сурия армияси кучлари террористларга қарши турли амалиётлари жараёнида ўнлаб террористни йўқ қилишди.

Суриянинг Алахбория телеканалининг бугунги хабарига кўра, Сурия армияси ҳарбий учоқлари,  Риф Димишқдаги Бузамир минтақасида жойлашган террористлар позициясини нишонга олишди. Бу ҳужум натижасида ИШИД террорчилик гуруҳининг 80 нафар аъзоларидан айримлари йўқ қилиниб бир гуруҳи жароҳат олишди.

Сурия давлат кучлари шунингдек  Ҳумс шарқидаги Саввона теппаликлари ва Нафтийшоир майдонлари атрофида ИШИД террористларининг  марказлари ва объектларини бомбардимон этдилар. Бу ҳужумда ҳам бир гуруҳ терористлар ҳалок бўлиб, ҳарбий техникалари  йўқ қилинди.

Сурия давлат армияси шунингдек, Ҳумс шарқидаги Азоддин қишлоғи жанубида Жабҳаттунусра террористларидан бир гуруҳини нобуд этдилар.

Шу ҳолда  Сурия армияси ҳарбий кучлари  Дейруззувр ҳарбий аэропортига қарши ИШИД террористлари гуруҳи ҳужумини олдини олишди . Бу амалиётда бир нечта террорист йўқ қилиниб айримлари жароҳатлантирилиди. Қолган террористлар ҳам қочиб кетдилар.

Сурия армияси артиллерия бўлинмалари ҳам  Диръо атрофидаги Тисисё минтақасида   Жабҳуттунусра терористлари марказлари ва позицияларини нишонга олишди.

 Бу амалиётда ҳам бир гуруҳ террорист йўқ қилинди.