Январ 03, 2021 14:01 Asia/Tashkent
  • Бағдодда генерал Қосим  Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандис шаҳид бўлган йиллигига бағишланган маросимлар бошланди
    Бағдодда генерал Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандис шаҳид бўлган йиллигига бағишланган маросимлар бошланди

Ироқнинг минглаб фуқаролари иштирокида Бағдод шаҳрининг Ат-Таҳрир майдонида эронлик буюк генерал Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандис шаҳид бўлишининг биринчи йиллигига бағишланган маросимларида қатнашиш учун йиғилдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, ушбу кенг -қамроли йиғилишда  Ироқ халқи  "Шаҳидлик ва суверенитет" шиорларини эълон қилиши билан,  қаршилик ва муқовамат шаҳидлари йўлини давом эттириши  ҳамда АҚШ босқинчиларини қувиб юбориш ва Ироқ суверенитетини қайта тиклаш зарурлигини таъкидладилар.

Ироқнинг ижтимоийй тармоқлари фойдланувчилари ҳам  Ироқнинг турли минтақаларида ўрнатилган " шаҳидлик ва суверенитет" шиори билан реклама тахталари ва плакатлар расмлари ҳамда шаҳидлар генерал Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандис расмлари билан  безатилган Бағдоднинг Таҳрир майдони расмларини интернетда жойлаштирдилар.

Шу билан бирга  ушбу икки буюк шаҳид ва шахсиятни хотирлаш маросими Нажафи Ашрафда ҳам   Ироқдаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбаларининг вакили Сайид Мужтабо Ҳусейний, бу мамлакатдаги Эрон элчиси Эраж Масжидий ҳамда уламолар, амалдорлар, турли қабиллалар вакиллар ва халқларни турли қатлами иштирокида бўли ўтди.

Маросимда сўзга  чиққанлар  шаҳидлар Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандис шахсиялари ва ҳаётларининг турли қирралари ва уларнинг терроризмга қарши курашиш  ва минтақадаги хусусан  Ироқдаги душманларнинг фитналарига қарши курашдаги жасоратларини таҳлил этиб, ушбу шаҳидлар йўлини давом эттиришини эълон этдилар.

Бир ҳафта олдиндан бошлаб Ироқнинг турли шаҳарларида ғалаба рамзи бўлган қўмондонлар  Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандиснинг шаҳодат топганининг биринчи йиллиги муносабатида  турли маросимлар ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

 

Ёрлиқ