2020 йилда Яман секторига 10 миллиард долларлик зарар етказилган
(last modified Thu, 07 Jan 2021 12:04:24 GMT )
Январ 07, 2021 17:04 Asia/Tashkent
  • 2020 йилда Яман секторига  10 миллиард долларлик зарар етказилган
    2020 йилда Яман секторига 10 миллиард долларлик зарар етказилган

Яман нефт компанияси наттоғи 2020 йилда Саудия Арабистони тажовузкор коалицияси томонидан мамлакатнинг нефт кемаларини ҳибсга олиниши Яман иқтисодиётига тахминан 10 миллиард доллар зарба берилганини таъкидлади.

Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра, Яман нефт компанияси наттоғи Усом Ал-Мутаваккил 2020  йилда Саудия Арабистони тажовузкор коалицияси Яманнинг 72 та ёқилғи  ташувчиларига ҳужум қилиб,  уларни тўхтатишган деб изоҳлади.

Ал-Мутаваккил шунингдек, Ол Сауд режими коалициясининг  ушбу ҳатти -ҳаракати  Яманга нефт маҳсулотлари импортини қисқариши, нефт етказиб беришни кечиктириш учун жаримани  107 миллион долларга ошириши,     нефт маҳсулотлари нархини оширди ва шу билан Яман  халқи учун кўпроқ муаммоларни келтириб чиқарди деб қўшимча қилди.

Яман нефт компанияси наттоғи ўз сўзларида,  Саудия коалицияи ҳанузгача Яманнинг тўққизта кемасини ҳибсда ушлаб туришини, таъкидлаб,  Ямандаги қамал ва қароқчилик жинояти ва унинг оқибатлари учун босқинчи коалиция кучлари  ва БМТ жавобгардир деб аниқлик киритди.

Ол Сауд режими, БАА  ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни  бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган.